locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ковач: «Бавария» ҳозирги кунда биздан устун»

Бу жамоалар ўртасидаги баҳс 18 октябрь куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ковач: «Бавария» ҳозирги кунда биздан устун»
ФОТО: Getty images

Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Нико Ковач жамоасининг 18 октябр куни "Арена Мюнхен" стадионида бўлиб ўтадиган "Бавария"га қарши ўйини ҳақида гапирди.

"Биз катта клубмиз, буни тан олиш керак. Лекин "Бавария" рекордчилар. Улар энг кўп унвонга эга жамоа. Уларда чинакам юқори даражадаги, қиммат футболчилар бор. Бизда ҳам жуда яхши ўйинчилар бор. Шунинг учун биз топ жамоамиз деб ўйлайман. Бироқ "Бавария" бошқа даражада. Натижалар ҳам буни кўрсатмоқда ва буни тан олишимиз керак.

Биз мавжуд бўлмаган нарсани мақташни хоҳламаймиз. Биз яхшимиз, лекин “Бавария” ҳозир яхшироқ. Шу боисдан ҳам “Бавария” фаворит”, - дея Ковач сўзларини келтиради Бундеслига расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Бундеслиганинг олти ўйинидан сўнг “Бавария” 18 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Дортмунднинг “Боруссия” клуби пешқадамлардан 4 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг