locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Корреа \"Атлетико\"ни тарк этишини эълон қилди

Корреа "Атлетико"ни тарк этишини эълон қилди
Фото: Getty Images

“Атлетико” ҳужумчиси Анхель Корреа мавсум якунида жамоани тарк этади.

Аргентиналик 30 ёшли футболчи “Бетис”га (4:1) ўйиндан сўнг бу ҳақда мухлисларга мурожаат қилди.

“Бугун мен ўзим яхши кўрган клуб либосида сўнгги уй учрашувимни ўтказдим. Бу шунчаки бир кун эмас, балки доимий ҳис-туйғулар ва миннатдорчилик оқими эди.

Клубга, жамоадошларимга ва ақл бовар қилмайдиган мухлисларга раҳмат. Мен ҳар бир олқишни абадий эслайман”, - деди Корреа.

Маълумот ўрнида, Корреа “Атлетико” таркибида 10 йилдан кўп вақт давомида тўп сурди, 465та ўйинда майдонга тушиб, 88та гол урган ва 65та голли узатмани амалга оширган. Футболчи фаолиятини “Тигрес” жамоасида ўйнамоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг