locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Комо” Сеск Фабрегасни сақлаб қолиш учун трансферларга 100 миллион евро ажратмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Комо” Сеск Фабрегасни сақлаб қолиш учун трансферларга 100 миллион евро ажратмоқчи
ФОТО: Getty Images

Италиянинг “Комо” клуби Сеск Фабрегасни жамоада сақлаб қолиш учун қатъий чоралар кўрмоқчи. Клуб мураббийга жиддий лойиҳа таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда Николо Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Комо” ёзги трансферлар учун тахминан 100 миллион евро ажратмоқчи. Бунда жамоа олдига келаси мавсум якунида евроқубокларга чиқиш вазифаси қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фабрегасга “RB Лейпциг”, “Манчестер Сити” ва “Барселона” қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Фабрегас 2024-йилнинг ёзидан буён “Комо”ни бошқариб келмоқда. Клуб жорий мавсум А Серияда 48 очко жамғариб, турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг