«Комо» Нико Пасни 60 млн еврога сотиб олишдан бош тортди — Ди Марцио
Италиянинг «Комо» клуби Мадриднинг «Реал» клубининг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Нико Пасни 60 млн еврога сотиб олиш таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, «қаймоқранглилар» Италия клубига футболчини 80 млн евро эвазига қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда харид қилишни таклиф қилган. Бироқ «Комо» футболчининг фаолиятини А Серияда давом эттириш истагини инобатга олиб, испанияликларга рад жавобини берди.
Энди «Реал» Нико Пасни қайтариб сотиб олиш бандини фаоллаштиришни режалаштирмоқда. Хабар қилинишича, «Комо» вакиллари яқин вақт ичида музокаралар учун Мадридга етиб боради.
Ўтган мавсумда Нико Пас Италия жамоаси сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 80 млн еврони ташкил этади.