«Комо» Альваро Мората билан музокаралар олиб бормоқда
ФОТО: Getty Images
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората Италиянинг «Комо» клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
«Комо» Моратaга расмий таклиф юборди, ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Мората «Галатасарой»ни тарк этди ва «Милан»да қолмайди. Ҳозирда томонлар музокаралар олиб бормоқда», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Мората ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини «Галатасарой»да ижарада ўтказди. Бу давр ичида у барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист