Клопп олдида тўрт хил танлов бор, улардан учтаси терма жамоалар
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
Photo: gettyimages
Шу кунларда германилик мутахассис Юрген Клопп атрофида турли хил хабарлар айланиб юрибди.
“Реал Мадрид” Карло Анчелоттини истефога чиқариши ҳақидаги гап сўзлар тарқала бошлагада, бирданига “Ливерпул” собиқ бош мураббийининг исм-шарифи катта нашрлар сарлавҳасидан жой ола бошлади. Гап “Реал” ҳақида кетганида, унинг эҳтимолий трансферини инкор қилиб чиқишди.

Айни пайтда Клоппни олдида “Реал”дан ташқари яна уч терма жамоани бошқариш варианти ҳам йўқ эмас. Гап шундаки, Германия, Америка ва Англия терма жамоалари немис мураббийига қизиқиш билдирган. Агар Юрген клубда ишлашни хоҳламаса, яқин келажакда терма жамоада фаолиятини давом эттириши мумкин.