locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Киву: «Ҳозирча энг яхши жисмоний ҳолатда эмаслигимизни билардим»

«Интер» мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Киву: «Ҳозирча энг яхши жисмоний ҳолатда эмаслигимизни билардим»
ФОТО: Getty images
Италия А серияси
22.08.2026, Як.
Интер М
4
Monza
1

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву А Сериянинг 1-турида «Монца» устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикрларини билдирди.

«Ҳозирча энг яхши жисмоний ҳолатда эмаслигимизни билардик ва бу борада доимий равишда ишлаяпмиз. Рақиб прессинг ва иккинчи тўплар учун курашда бизга муаммо туғдирди. Биз бундай вазиятларда секин ҳаракат қилдик. Ўйин режасига амал қилишни истадик, аммо ҳаракатларимизда бироз таранглик ва шошқалоқлик кузатилди.

Ҳар бир футболчи асосий таркиб аъзоси ҳисобланади. Унинг майдонга тушиши шахсий фазилатлари, рақиб, вазият ва жисмоний ҳолатига боғлиқ. Футболчиларимнинг мавсумолди тайёргарлик жараёнида қандай ишлаганидан мамнунман. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб, таътилдан белгиланган муддатдан олдин қайтган ўйинчиларнинг фидойилигини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Бу мураббий кўриши мумкин бўлган энг қадрли ҳолатдир», — дея Кивунинг сўзларини клуб расмий сайти келтирди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг