Кирилл Капран илк бор Ўзбекистон U-17 терма жамоасига чақирилди
«Родина» клуби аъзоси Тошкентдаги йиғинда иштирок этади
Расм: Instagram
16 ёшли ярим ҳимоячи Кирилл Капран илк бор Ўзбекистоннинг U-17 терма жамоасига чақирув олди. У жамоанинг 30 июлдан 9 августгача Тошкентда ўтадиган йиғинларида иштирок этади.
Капран Россиянинг «Родина» клуби сафида ЮФЛ-2 мусобақасида тўп сурмоқда ва жамоасининг етакчиларидан бири ҳисобланади. У жорий мавсумда 15 ўйинда 9 та гол ва 1 та ассист қайд этган.
Шунингдек, бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида «Чертаново» футбол мактаби жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Бакрадзе Иман
Редактор