locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Килиан Мбаппе шифохонага ётқизилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Килиан Мбаппе шифохонага ётқизилди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Қўшма Штатларда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.

“Футболчимиз Килиан Мбаппе ўткир гастроэнтеритдан азият чекмоқда ва бир қатор таҳлиллар топшириш ҳамда тегишли даволаниш курсини ўташи учун шифохонага ётқизилди”, дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи соғлиги билан боғлиқ муаммолар сабабли Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1-турида Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клубига қарши учрашувни ўтказиб юборган эди.

“Реал” АҚШда ўтаётган турнирда дуранг (1:1) билан старт олди. Жорий йилнинг 22 июн куни 2-тур доирасида “қаймоқранглилар” Мексиканинг “Пачука” клуби билан баҳс олиб боради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг