locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кевин Де Брюйн «Манчестер Сити»да қолишни истаган, аммо фаолиятини MLSда давом эттириши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кевин Де Брюйн «Манчестер Сити»да қолишни истаган, аммо фаолиятини MLSда давом эттириши мумкин
Расм: gettyimages.com Кевин Де Брюйне

ESPN маълумотига кўра, «Манчестер Сити»нинг 33 ёшли белгиялик ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйн клуб билан амалдаги шартлар асосида шартномани узайтиришга тайёр эди. Аммо томонлар ўзаро келишувга эриша олишмади.

Де Брюйн юқори даражада ўйнашга ҳали ҳам қодир эканлигига ишонади ва ҳозирда у АҚШнинг MLS лигасига ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, белгиялик футболчининг агенти Саудия Арабистонининг етакчи клублари вакиллари билан музокаралар ўтказгани ҳам хабар қилинди. Эслатиб ўтамиз, жорий йил 4 апрел куни Де Брюйн мавсум якунланиши билан «Манчестер Сити»ни тарк этишини маълум қилган эди.

Бу мавсумда у «Сити» сафида барча турнирларда 33 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 8 та самарали пасни амалга оширди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг