locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси де Брюйнени «Челси»да кўришни истайди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси де Брюйнени «Челси»да кўришни истайди
Расм: gettyimages.com Кевин Де Брюйне

Англия терма жамоасининг собиқ аъзоси ва «Челси» клубида ўйнаган Жо Коул «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйнени Лондон клуби сафида кўришни хоҳлаётганини билдирди.

Blue_Footy ижтимоий тармоқларда келтирган сўзларига кўра, Жо Коул шундай деган:
«Агар мен «Челси» раҳбариятида ишлаганимда, де Брюйнедек футболчини албатта жамоага таклиф қилган бўлардим. У ҳали ҳам жамоага фойда келтириши мумкин - чунки унда ғолибларча тафаккур бор».

Кевин де Брюйне 2015 йил августидан бери «Манчестер Сити» сафида тўп суради. Унинг амалдаги шартномаси 2024/25 мавсуми охирида тугайди. Илгарироқ клуб ва футболчи шартномани узайтириш ниятида эмаслиги маълум қилинган эди. Белгиялик футболчи жорий мавсумда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 7 та голли узатма қайд этган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг