locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кепа Аррисабалага фаолиятини “Арсенал”да давом эттириши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кепа Аррисабалага фаолиятини “Арсенал”да давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Челси” дарвозабони Кепа Аррисабалагани сотиб олиш вариантни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sky Sports журналисти Лука Бендони хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик голкипернинг шартномасидаги товон пули 5 миллион фунт стерлингни (5,9 миллион евро) ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Аррисабалага 2018 йилдан буён “Челси”да ўйнаб келмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 163 та ўйинда майдонга тушган, уларнинг 59 тасида ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.

Кепанинг “аристократлар” билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунга етади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 10 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг