locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кейн — Бундеслигада сентябрнинг энг яхши футболчиси

Кейн 3 ўйинда 7та гол урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кейн — Бундеслигада сентябрнинг энг яхши футболчиси
ФОТО: Getty images

Харри Кейн Бундеслигада сентябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига расмий сайти хабар тарқатмоқда.

“Бавария” ҳужумчиси ўтган ойда Германия чемпионатида 3 ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.

Умуман олганда, 32 ёшли инглиз бу мавсумда Бундеслигада 6 та баҳсда 11 бор тўп киритди ва яққол тўпурар бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринда жамоадоши Луис Диас бормоқда — 5 та гол.

Мюнхен клуби турнир жадвалида ҳам яққол пешқадам.

Ҳужумчи Англия терма жамоасининг Уэльсга қарши ўртоқлик баҳсини жароҳат сабаб ўтказиб юборганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг