Кейн Бундеслига тарихига кирди
Харри 2023 йилнинг ёзидан буён “Бавария” шарафини ҳимоя қилмоқда.
ФОТО: Getty images
“Бавария” клуби Бундеслиганинг 6-турида сафарда “Айнтрахт” билан баҳс олиб бориб, якунда йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳужумчи Ҳарри Кейн дарвозасини ишғол қилди.
Opta маълумотларига кўра, англиялик форвард Бундеслига тарихига кирди. У мусобақа тарихида илк бор дастлабки олти турда 11 та гол уришга муваффақ бўлган футболчи сифатида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Кейн 2023 йилнинг ёзидан буён “Бавария” шарафини ҳимоя қилмоқда. Мюнхен клуби Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист