locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каземиро \"МЮ\"да фаолиятини якунлаши мумкин — манба

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Каземиро "МЮ"да фаолиятини якунлаши мумкин — манба
Фото: Getty Images

"Манчестер Юнайтед"нинг 33 ёшли ярим ҳимоячиси Каземиро Саудия Арабистони ва МЛС томонидан қизиқиш бўлишига қарамай, инглиз клубида қолишни ўйламоқда. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Манбага кўра, бразилиялик футболчи фаолиятини "қизил иблислар" сафида якунлаши мумкин.

Таъкидланишича, манкунианликлар бош мураббийи Рубен Аморим 33 ёшли ярим ҳимоячи ўз жамоасида муҳим рол ўйнашга қодир, деб ҳисоблаган Каземиронинг "Манчестер Юнайтед"да қолиш қарорига катта таъсир кўрсатган.

Португалиялик мутахассиснинг фикрича, Каземиронинг тажрибаси ва кўп қирралилиги "қизил иблислар"нинг муваффақиятга эришишида асосий устунлик бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда бразилиялик футболчи барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг