Каземиро: «Кимга қарши ўйнасак ҳам, юқори савияда ҳаракат қилишимиз керак»
Бразилия ўртоқлик учрашувида Японияга мағлуб бўлганди.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Юнайтед" ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Каземиро ўртоқлик учрашувида Япония терма жамоасидан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди. Бразилия икки тўп фарқи билан устунликни қўлдан бой берди ва Япония жамоасига 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Биз 45 дақиқада бор кучимизни беҳуда сарфлаган бўлишимиз мумкин. Лекин бу ўйиндан сабоқ олишимиз керак. Япония бўладими ёки бошқа терма жамоага қаршиими, биз юқори савияда ўйнашимиз керак. Чунки 45 дақиқа болаликдаги орзуларингизни барбод қилиши мумкин”, - деди Каземиро.
Эслатиб ўтамиз, октябр ойидаги йиғин доирасида Бразилия терма жамоаси 10 октябр куни Жанубий Корея терма жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист