locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карвахал узоқ муддатга сафдан чиқди

«Реал» сардори яқиндагина жароҳатидан тўлиқ тикланганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Карвахал узоқ муддатга сафдан чиқди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби сардори Дани Карвахал жароҳат олди. Бу ҳақда «қаймоқранглилар» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчига ўтказилган тиббий текширувлар натижасида унинг ўнг тиззасидаги бўғимда шикастланиш аниқланган. Карвахалга артроскопия амалиёти ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоиз, ҳимоячи яқиндагина болдир мушаги жароҳатидан тўлиқ тикланганди.

Маълумот учун, Карвахал жорий мавсум барча турнирларда 8 та ўйинда майдонга тушди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг