locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карвахал охирги 6 йил ичида «Реал»ни тарк этган олтинчи сардорга айланади

Испаниялик ҳимоячининг мадридликлар билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Даниел Карвахал сўнгги олти йил ичида жамоани тарк этган олтинчи сардорга айланади.

Аввалроқ, «Реал» раҳбарияти Карвахал билан шартнома муддати тугагач, ўзаро ҳамкорлик якунланишини расман эълон қилган эди. 34 ёшли футболчининг мадридликлар билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Карвахалга қадар «қироллик клуби»нинг бир қатор сардорлари жамоани тарк этишган эди: Серхио Рамос (2021 йил), Марсело (2022 йил), Карим Бензема (2023 йил), Начо Фернандес (2024 йил) ва Лука Модрич (2025 йил).

Маълумот учун, Карвахал «Реал Мадрид» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. «Қироллик клуби»нинг амалдаги сардори 2013 йилнинг ёзидан буён асосий жамоа сафида узлуксиз тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда футболчи барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушди. У «Реал» либосида жами 450 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 14 та гол ёздириб қўйишга улгурган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг