locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карвахал фаолиятини «Интер»да давом эттириши мумкин

34 ёшли испаниялик футболчига Саудия Арабистони, Қатар ва MLS клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар мавжуд.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Карвахал фаолиятини «Интер»да давом эттириши мумкин
photo: gettyimages

«Интер» «Реал Мадрид»нинг собиқ сардори билан шартнома имзолаш учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Fichajes нашрининг хабар беришича, амалдаги А Серия чемпиони ўнг қанот ҳимоячиси изламоқда ва ҳозирда эркин агент бўлган Дани Карвахални трансфер рўйхатига қўшиб олди.

34 ёшли испаниялик футболчига Саудия Арабистони, Қатар ва MLS клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар мавжуд.

Ўтган мавсумда Дани Карвахал «Реал Мадрид» сафида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушган. У «Лос Бланкос» сафида 451 та ўйинда 14 та гол урган ва 66 та голли узатма берган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг