Карлос Куэста — \"Парма\" бош мураббийи
Клубни 29 ёшли мутахассис бошқаради.
Фото: Getty Images
Испаниялик 29 ёшли Карлос Куэста Италиянинг “Парма” клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Манбага кўра, мутахассис клуб билан 2027 йилнинг 30 июнига қадар битим имзолаган. Томонлар келишувни яна бир йилга узайтириши мумкин.
Мураббийнинг расмий тақдимоти 26 июнь кунига белгиланган.
Карлос 18 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббийликни танлаган. 2020 йилнинг шу кунига қадар “Арсенал”да Микель Артетанинг ёрдамчиси сифатида ишлаб келаётганди.
Шу тариқа Куэста “Интер”га бош мураббий сифатида йўл олган Кристиан Кивунинг ўрнини эгаллади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист