Карло Анчелоттининг келажаги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти у билан ҳали ҳам алоқаларни узмаган Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Cadena Ser нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Анчелотти Мадридда қанча вақт қолиши борасидаги қарор Ла Лиганинг 35-туридан ўрин олган “Барселона”га қарши баҳсдан сўнг аниқ бўлади.
Агар “қаймоқранглилар” ушбу баҳсда қониқарсиз натижа қайд этса, клуб Испания чемпионлиги пойгасидан ҳам чиқиб кетади ва “Реал” мавсум якунланганидан сўнг италиялик мутахассисини Бразилия терма жамоасига қўйин юбошиши мумкин.
Агар “Реал” “Эл-Класико”да ғалаба қозонса, клуб чемпионлик учун курашни давом эттиради ва Анчелоттини ўзида сақлаб қолади.
Шунингдек, мавсум якунида “Реал” Ла Лига чемпионлигини қўлга киритса, Анчелотти ҳеч бўлмаганда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунига қадар “Реал”ни тарк этмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариш таклифини рад этгани ва фаолиятини “Реал” ёки Саудия давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.