Карло Анчелотти: “Неймар Бразилия терма жамоасининг асосий фигурасига айланади”
ФОТО: Getty Images
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймларни ЖЧ-2026да жамоанинг асосий фигурасига айлантиришни режалаштираётганини айтди.
“Ҳа, мен у билан гаплашдим. У жамоамиз ва Жаҳон чемпионати учун жуда муҳим футболчи. У ўзини тайёрлаши керак ва бунинг учун вақт бор. Биз уни Бразилия терма жамоасининг асосий футболчисига айлантириш борасида аниқ тасаввурга эгамиз”, – дейди Анчелотти.
Маълумот учун, Неймар ўтган мавсум “Сантос” сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 12 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист