locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карло Анчелотти миш-мишларга изоҳ берди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларда тарқалган миш-мишларга изоҳ бериб, “Реал” раҳбарияти билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.

“Йўқ, бу мутлақо нотўғри. Клуб билан яхши муносабатдаман. Бу маълумотлар биздан олинмайди ва аксарияти ҳақиқатга тўғри келмайди”, - дейди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, “Реал” айни дамда Ла Лига турнир жадвалида 72 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Анчелотти шогирдлари “Барселона”дан 4 очко орқада қолмоқда.

65 ёшли мутахассиснинг испан гранди билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунга етади. Сўнгги кунларда ОАВ Анчелотти тез орада “Реал”ни тарк этиб, Бразилияда иш бошлаши ҳақида хабарлар тарқатмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг