locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради — Фабрицио Романо

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради — Фабрицио Романо
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионати якунланганидан кейин Бразилия терма жамоасини бошқаради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Анчелотти ва Бразилия терма жамоаси италиялик мутахассис 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида терма жамоа бош мураббийи бўлиши борасида келишувга эришган.

Романонинг сўзларига кўра, Мадрид клуби мавсумнинг сўнгги ўйинида италиялик мураббий билан хайрлашув учрашувини ўтказади. Анчелотти июнь ойидан Бразилия миллий жамоасида иш бошлаш бўйича келишувга эришган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг