locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасида иш бошлаш учун мамлакатга етиб келди

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасида иш бошлаш учун мамлакатга етиб келди
Расм: gettyimages.com

65 ёшли италиялик мутахассис Карло Анчелотти расман Бразилияга етиб келди ва мамлакат миллий терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолиятини бошлади. Унинг тайинланиши 12 май куни эълон қилинган эди. Анчелоттини Рио-де-Жанейрода мухлислар илиқ кутиб олишди. У ҳозирча оммавий тадбирларсиз отельга жойлашди, аммо унга бўлган қизиқиш анча юқори.

Анчелоттининг Бразилия футбол конфедерацияси билан тузган шартномаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатигача мўлжалланган. Унинг дебюти жамоа рулатида ЖЧ–2026 саралаш босқичида Эквадор ва Парагвайга қарши ўйинларда бўлади.

Айни пайтда Бразилия Жанубий Америка саралаш турнирида 21 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Анчелоттидан терма жамоани яна оламшумул даражага олиб чиқиш кутилмоқда. Бразилия 2002 йилдан буён Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмаган.

Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти «Реал Мадрид» клубини 2013–2015 ва 2021–2025 йиллар оралиғида бошқариб, у билан 3 марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган, 2 марта Ла Лига чемпионлигини, Испания Кубоги ва Суперкубокларини, ҳамда бошқа кўплаб халқаро совринларни қўлга киритган.

Бразилия миллий жамоаси Анчелотти бошчилигида янги саҳифани очмоқда ва мухлислар ундан катта натижалар кутишмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг