Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди
Италиялик мутахассис Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) расмий сайти шартнома 2030 йилги жаҳон чемпионати якуннига қадар узайтирилганини маълум қилди.
«Анчелоттининг жаҳон футболи тарихидаги энг муваффақиятли жамоа — Бразилия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидаги фаолиятини давом эттириши нафақат CBF томонидан мураббийнинг ишини қўллаб-қувватлашини, балки у 2025 йил май ойи охирида келганидан буён жамоа ва бразилиялик мухлислар орасида қозонган ишончини ҳам акс эттиради», — дейилади CBF расмий баёнотида.
Маълумот учун, 66 ёшли мутахассис қўл остида «пентакампеонлар» ҳозирга қадар 10 та ўйин ўтказиб, шуларнинг 5 тасида ғалаба қозонишди, 2 марта дуранг қайд этиб, 3 бор мағлубиятга учрашди.