locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карло Анчелотти қачон “Реал”дан кетишини маълум қилишини айтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Карло Анчелотти қачон “Реал”дан кетишини маълум қилишини айтди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти май ойининг сўнги кунларида “Қироллик клуби”ни тарк этишини эълон қилади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, италиялик мутахассис Бразилия терма жамоасини бошқариш ҳақидаги қарори ҳақида ҳам ўша вақтда маълум қилади.

Таъкидланишича, унинг ўрнини “Байер” бош мураббийи Хаби Алонсо эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2021-йилдан буён “Реал Мадрид”ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида “Реал” жами 3 марта Чемпионлар Лигаси, 2 марта Ла Лига ва Испания Кубонида ғолиб чиққан.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг