locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карло Анчелотти 41 ёшли Тьяго Силвани ЖЧ-2026 таркибига киритишини тасдиқлади

Силва ҳозирда «Порту» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 41 ёшли ҳимоячи Тьяго Силва бўлажак Жаҳон чемпионатида иштирок этишини маълум қилди. Силва жорий мавсумда Португалиянинг «Порту» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда ва унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнига қадар белгиланган.

«Ҳа, Тьяго Силва бизнинг режаларимизга киритилган. У жуда яхши ўйин намоён этмоқда, Португалия чемпионлигини қўлга киритди ва алоҳида даражадаги жисмоний ҳолатда. Жамоада етакчилар бўлиши муҳим. Бахтимизга, ушбу таркибда жуда ҳурматга сазовор лидерлар бор. Улар кўп гапиришмайди, лекин ўз ўрнаклари билан бошқаларни эргаштира олишади — булар Алиссон, Каземиро, Маркиньос ва Рафинья. Шу маънода жамоа ишончли қўлларда», — деди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 баҳсларида Бразилия терма жамоаси «C» гуруҳида Марокаш, Гаити ва Шотландия термаларига қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг