locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карас: «Ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз»

“Пахтакор” мураббийи ва Иброҳим Ибрагимов матбуот анжуманида иштирок этишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Карас: «Ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз»
Фото: Пахтакор ПФК

"Ал Аҳли"га қарши ўйин олдидан “Пахтакор” мураббийи Эмилиан Карас ва ярим ҳимоячи Иброҳим Ибрагимов матбуот анжуманида иштирок этишди.

Карас: - Биз мусобақанинг гуруҳ босқичини бошлаётганимиздан хурсандмиз. Жиддага узоқ парвоз билан етиб келдик. Жамоамиз ўйинга яхши тайёрланди. "Ал Аҳли"нинг кучли клуб эканини биламиз. Уларнинг сафида юқори савияли футболчилар кўп. Шунга қарамай, эртага яхши ўйин намойиш этишга интиламиз. Бир мақсад сари якдил жамоага айланамиз. Ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз.

Ибрагимов: - Элит Чемпионлар Лигаси гуруҳ ўйинлари бошланаётгани билан барчани табриклайман. Рақибимизни яхшилаб ўрганиб чиқдик. Эртанги беллашув биз учун осон бўлмайди. "Ал Аҳли" жуда кучли жамоа. Лекин биз майдонда боримизни берган ҳолда ижобий натижага эришиш учун уринамиз.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг