locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: «Яна йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: «Яна йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик»
Фото: Пахтакор ПФК

Суперлига 18-туридан ўрин олган “Динамо” – “Пахтакор” (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев ўз фикрларини билдирди.

“Ўйинни яхши бошладик. Бироқ яна йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. Кейин йигитлар секинлашиб қолишди. Иккинчи бўлимда охиригача ғалаба учун курашишда давом этдик. Ҳар икки жамоа футбол ўйнашга интилди.

Бизда имкон бор экан, ҳаракат қилишда давом этамиз. Ўйинимизни кучайтириш учун ўзгаришлар қилдик. Жамоамизга янги келиб қўшилган футболчилар яхши ҳолатга кириб боришмоқда ва тез орада фойда келтиришади деб ўйлайман”, - дея Тожиевнинг сўзларидан келтиради “Пахтакор” клуби матбуот хизмати.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг