Камолиддин Тожиев ўрнини Кападзе эгаллаши мумкин
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе агар лавозимдан кетадиган бўлса, у «Пахтакор» жамоасига бош мураббий сифатида тайинланиши мумкин. Маълумотларга кўра, жамоанинг ҳозирги устози Камолиддин Тожиевда Pro лицензия мавжуд эмас. Суперлига клубларида фаолият олиб бориш учун ушбу лицензия талаб этилади. Ҳозирча у A лицензия олиш жараёнида.
Шу билан бирга, Кападзе миллий терма жамоада бош мураббийликдан ташқари бошқа лавозимни қабул қилмоқчи эмас. У ёрдамчи мураббий бўлишга рози эмаслиги айтилмоқда.
Журналист Нарзулла Сайдуллаевнинг ёзишича, Тожиев бошчилигида «Пахтакор» яхши ўйин кўрсатмоқда ва натижалар ҳам ёмон эмас. Аммо у расмий равишда жамоани бошқариши учун Pro лицензия талаб этилади.
Мухлислар орасида Тожиев вақтинча “ёпиқча” бош мураббий сифатида ишлаб, лицензияни олгунига қадар фаолиятни шу тарзда давом эттириши мумкинлиги ҳақида фикрлар билдирилмоқда. Бунга ўхшаш ҳолатлар илгари ҳам кузатилган — расмий бош мураббий сифатида Pro лицензияга эга мутахассис тайинланиб, амалда эса бошқа шахс жамоани бошқарган.