locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: «Рақибни менсимаслик ҳолати йўқ. Финалга кучсиз жамоа чиқмайди»

"Пахтакор" бош мураббийи финал олдидан ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: «Рақибни менсимаслик ҳолати йўқ. Финалга кучсиз жамоа чиқмайди»
Фото: Пахтакор ПФК

Ўзбекистон Кубоги финалидан аввал "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев ва ярим ҳимоячи Сардор Собирхўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Тожиев: - Ўйинга доимгидек тайёргарлик кўрдик. Жамоада кайфият яхши. Эртага мухлисларни ғалаба билан хурсанд этишга уринамиз.

Рақибни менсимаслик ҳолати йўқ. Финалга кучсиз жамоа чиқмайди. Буни йигитларга ҳам айтдим. "Бухоро" яхши ўйнай оладиган жамоа. Улар қарши ҳужумларда жуда яхши ҳаракат қилишади.

Биз ютуқ билан халқаро майдонга қайтишга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда курашни охиригача давом эттирамиз. Таркибдаги футболчиларни сақлаб қолишга интиламиз ва юқори даражали ўйинчилар таклиф этиш режаларда бор.

Собирхўжаев: - Баҳсга яхши ҳозирлик қилдик. Бизни жуда яхши ўйин кутиб турибди деб ўйлайман.

Финал бир ўйиндан иборат. Ўтган йили "Навбаҳор" фаворит бўлган ҳолда ютқазганди. Чемпионатда уч очко учун курашилади, бу ерда эса соврин учун. Шу сабабли учрашувга жиддий ёндошамиз. Ҳужум қиладиган жамоага гол урмаган тақдирда босим ортиб боради, лекин бизда яхши савияли ижрочилар бор.

Клубимиз раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан ўйиндан олдин кўришмадик. Билишимизча, у эртага беллашувни стадиондан кузатади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг