locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камолиддин Тожиев: \"Намойиш этилган футболдан қониқмадим\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камолиддин Тожиев: "Намойиш этилган футболдан қониқмадим"
Фото: Пахтакор ПФК

“Пахтакор” мураббийи Камолиддин Тожиев Ўзбекистон кубоги 1/8 финал “Олимпик Мобиуз”га қарши ўйин сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитларга беллашувга иштиёқ билан тушиш кераклигини таъкидладик, аммо барибир бу етарли бўлмади. Бундай ҳолатда ўйин яхши чиқмайди. Тажриба эвазига вазиятлардан фойдаландик ва чоракфиналга чиқдик. Намойиш этилган футболдан қониқмадим. Кейинги босқичда кимга тўғри келсак ҳам фарқи йўқ. Майдонга тушамиз ва ўйнаймиз.

Алижоновда кичик жароҳат борлиги сабабли аввалги ўйинда майдонга тушмади. Кейинги беллашувга тўлиқ тайёр бўлади", - дейди Тожиев.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 2:1 ҳисобида “Пахтакор”нинг ғалабаси билан якунланди. Брайян Риаскос ҳар иккала голга муаллифлик қилди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг