locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камавинга ёзда «Реал»ни тарк этиши мумкин — манба

Унинг бозор қиймати ҳозирда 50 миллион еврони ташкил этади.
Камавинга ёзда «Реал»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ёзги трансфер ойнасида жамоа билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, «қироллик клуби» таркибни янада кучайтиришдан олдин йирик трансфер сотувини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу борада асосий номзодлардан бири 23 ёшли франциялик ярим ҳимоячи ҳисобланади.

Хабар қилинишича, мадридликлар Камавинга трансфери учун камида 60 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган. Бироқ унинг келажаги бўйича якуний қарор бош мураббий Жозе Моуриньюнинг фикрига боғлиқ бўлади.

Шунингдек, франциялик футболчига Миланнинг «Интер» клуби ҳамда Франциянинг «ПСЖ» жамоаси қизиқиш билдирмоқда.

Камавинга ўтган мавсум «Реал» сафида барча мусобақаларда 43 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати ҳозирда 50 миллион еврони ташкил этади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг