locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Камавинга «Реал»ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Камавинга «Реал»ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда
ФОТО: Getty images

Эдуарду Камавинга “Реал Мадрид”даги келажаги борасида жиддий ўйлаб қолган. Бунга уни Франция терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионати таркибига киритмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

TEAMtalk маълумотига кўра, 23 ёшли ярим ҳимоячи бу қарордан қаттиқ хафа бўлган ва бу ҳолат уни янги чақириқлар излашга ундаган. Футболчининг атрофидагилар трансфер бозорини фаол ўрганмоқда ва турли клублар билан музокаралар олиб бормоқда.

Хабар қилинишича, ўтган ҳафта “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” Камавинга бўйича маълумот сўраган. Ҳар икки клуб ҳам франциялик футболчини узоқ вақтдан бери кузатиб келмоқда.

Манбага кўра, «Реал Мадрид» футболчини сотишга тайёр ва унинг трансфер нархини тахминан 57,5 миллион евро деб баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Камавинга барча мусобақаларда 42 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, ярим ҳимоячининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг