locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қизилқум янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Кунига икки маҳалдан машғулотлар футболчиларнинг тикланиши учун режалаштирилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қизилқум янги мавсумга тайёргарликни бошлади
photo: Qizilqum FK

"Янги мақсадлар, ғалабалар ҳамда унутилмас дақиқалар учун тайёргарлик бошланди. Акмал Рустамов қўл остида севимли «Қизилқум» жамоамиз 2026 йилги мавсум учун машғулотларни бошлади.

Бугундан бошланган қишки ўқув-машғулот йиғини шу ойнинг 28 санасигача давом этади. Кунига икки маҳалдан машғулотлар футболчиларнинг тикланиши учун режалаштирилган. Йиғиннинг сўнгги кунида назорат баҳси ҳам кўзда тутилган.

Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида эса расмий саҳифаларимиз орқали маълумот бериб борамиз",-дея ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг