locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Италия А серияси. Марказий баҳсда Ювентус Рома билан жанговар дуранг ўйнади

8 март куни «Рома» сафарда «Женоа» меҳмони бўлади. «Ювентус» эса бир кун аввал ўз майдонида «Пиза»ни қабул қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Италия А серияси. Марказий баҳсда Ювентус Рома билан жанговар дуранг ўйнади
photo: gettyimages
Италия А серияси
01.03.2026, Як.
Рома
3
Ювентус
3

Италия чемпионатининг 27-тури доирасида бўлиб ўтган марказий ўйинда «Рома» ўз майдонида «Ювентус» билан дуранг ўйнади — 3:3.

Меҳмонлар таркибида Уесли Винисиус (39-дақиқада), Эван Н'Дика (54-дақиқада) ва Даниэл Мален (65-дақиқада) гол урган бўлса, меҳмонлардан Франсишку Консейсау (47-дақиқада), Жереми Бога (78-дақиқада) ва Федерико Гатти (90+3-дақиқада) ўз исмларини таблога ёздириб қўйишди. Эътиборли жиҳати, 27 ёшли италиялик ҳимоячи Гатти 88-дақиқада захирадан майдонга тушган эди.

«Рома» 27 та ўйиндан сўнг 51 очко жамғариб, Италия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Ювентус» эса 27 та баҳсда 47 очко тўплаган ҳолда олтинчи поғонадан жой олган.

Кейинги турда, 8 март куни «Рома» сафарда «Женоа» меҳмони бўлади. «Ювентус» эса бир кун аввал ўз майдонида «Пиза»ни қабул қилади.

А Серия. 27-тур
02.03.2026 | 00:45
«Олимпико», Рим
«РОМА» — «ЮВЕНТУС» — 3:3
Голлар: Уесли Винисиус 39' (1:0), Франсишку Консейсау 47' (1:1), Эван Н'Дика 54' (2:1), Даниэл Мален 65' (3:1), Жереми Бога 78' (3:2), Федерико Гатти 90+3' (3:3).
«Рома»: Свилар, Манчини, Н'Дика, Зеки Челик, Кристанте (Гиларди, 74), Коне, Уесли Винисиус, Ренч (Эл-Айнауи, 74), Пеллегрини (Сарагоса, 90), Пизилли, Мален.
«Ювентус»: Перин, Бремер (Гатти, 88), Келли, Камбьясо (Опенда, 89), Калюлю, Копмейнерс, Тюрам (Миретти, 72), Маккенни, Кенан Йилдиз, Консейсау (Жегрова, 72), Давид (Бога, 63).
Огоҳлантириш: Уесли Винисиус (27).

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг