locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Италиано келажаги борасида бир қарорга келди

У "Болонья" клубини бошқармоқда
Италиано келажаги борасида бир қарорга келди
Фото: Getty Images

Винченсо Италиано "Милан" қизиқишига қарамай "Болоня"да қолмоқчи. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Манбага кўра, 47 ёшли мутахассис “россонерилар” бош мураббийи лавозимига асосий номзод экани аввалроқ хабар қилиньганди.

Шунга қарамай, Италиано ўзининг ҳозирги клубида қолишни истайди ва шартномани узайтириш бўйича музокараларга тайёр. У клуб раҳбарияти билан спорт ва молиявий масалаларда келишмовчилик бўлсагина кетишга тайёр бўлади.

Қайд этилишича, италиялик ушбу мавсумда ишонч учун миннатдорчилик белгиси сифатида “Болонья” билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг