Испания Кубоги. «Барселона» сафарда «Гвадалараxара» устидан ишончли ғалабага эришди
16 декабрдан 17 декабрга ўтар кечаси Испания Кубоги 1/16 финал босқичи доирасида «Гвадалараxара» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Испаниянинг учинчи дивизионида иштирок этувчи жамоага қарши баҳсда каталонияликлар 2:0 ҳисобига ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ҳисоб 76-дақиқада очилди. Нидерландиялик яримҳимоячи Френки де Йонгнинг узатмасидан сўнг даниялик ҳимоячи Андреас Кристенсен «Барселона»ни олдинга олиб чиқди. 90-дақиқада эса Маркус Рэшфорд Ламин Ямалнинг пасидан унумли фойдаланиб, меҳмонлар устунлигини мустаҳкамлади.
«Кўк-анорранглилар» учун бу Испания Кубогининг жорий мавсумидаги илк учрашув бўлди. «Гвадалараxара» эса мусобақани биринчи босқичдан бошлаган бўлиб, дастлаб «Касераньо»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи раундда эса учинчи лига вакили «Сеута» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.