Ислом Исмоилов: «Рақибимиз ўз қитъасининг кучли жамоаларидан бири. Осон ўйин бўлмайди»
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Парагвайга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
ФОТО: Getty Images
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов Жаҳон чемпионати доирасидаги илк учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Футболчилар Жаҳон чемпионатига юз фоиз тайёр. Эртанги рақибимиз ўз қитъасининг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Осон ўйин бўлмайди», — деди Исмоилов.
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси турнир доирасидаги илк учрашувни 5 ноябрь куни Парагвайга қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да «Эспайр» академияси 1-майдонида старт олади.
Насрулло Каримов
Журналист