Ислом Исмоилов: \"Рақиб ўйин ташқарисидаги барча \"ўйинлар\"ни амалга оширишга қарамасдан, бизникилар и
Sports24.uz Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан Осиё чемпионлигини қўлга киритиб, ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилган мураббий Ислом Исмоилов билан боғланиб, эртанги ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқди:
“Албатта бу ўйинни бутун Ўзбекистон халқи интизорлик билан кутяпти. Осон қарама-қаршилик бўлмаслиги аниқ, сабаби Бирлашган Араб Амирликлари ўйин ташқарисидаги барча "ўйинлар"ни амалга оширяпти, лекин шунга қарамасдан ўйлашимча бизнинг терма жамоа ушбу учрашувда ишончли ғалабага эриша олади.
Ҳозирги ҳолатда барча футболчилар энг юқори формада. Барибир хоҳлаймизми, ёки хоҳламаймизми улар ҳам бу нарсаларни жуда ҳам яхши тушуниб туришибди. Ҳамма футболчилар юз фоиз максимал куч билан ҳаракат қилиб, халқимизни азалий орзусини амалга ошириш учун қўлдан келганича ҳаракат қилишади.
Худо хоҳласа, албатта, Жаҳон чемпионатига йўлланма бу - ўзбек футболида туб ўзгариш ясаётган ҳолатлардан биттаси ҳисобланади. Янада футболга бўлган эътибор кучаяди. Охирги йилларда давлатимиз раҳбарини футболга қаратаётган эътиборларига чиройли жавоб бўлади деб ўйлайман", - дейди мутахассис.