locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Ахмедов: “Бизга ҳар бир учрашув тажриба бўляяпти”

“Андижон” – “Насаф” (1:1) беллашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Ислом Ахмедов саволларга жавоб қайтарди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ислом Ахмедов: “Бизга ҳар бир учрашув тажриба бўляяпти”
photo: Andijon fk

“Андижон” – “Насаф” (1:1) беллашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Ислом Ахмедов саволларга жавоб қайтарди.

- Хоҳлаймизми-хоҳламаймизми, барибир “Насаф” Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири. Уларида бир-икки футболчи йўқ бўлса ҳам, ишлаб турган механизм бор. Ўйинчиларининг йўқлиги у қадар сезилмади ҳам. Ўйин қийин ўтишини билардик. Лекин Худога шукр, футболчиларимиз яхши ҳаракат қилишди. Айниқса, биринчи бўлимнинг 30-дақиқасигача ажойиб ўйин кўрсатишди. Шунидан кейин бироз рақибни орқада кутиб олдик. Шунинг ҳисобига ва оралиқ масофалар катталашгани ҳисобига ташаббусни бироз бериб қўйдик. Иккинчи тайм бошини ҳам шунақа ўтказганимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда, ёмон эмас. Кўп ҳужумлар қилдик, йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Ўйинни кўриб, таҳлил қилиб чиқамиз. Хатолар устида ишлаймиз. Бизга ҳар бир учрашув тажриба бўляяпти.

- Захирадан майдонга тушаётган футболчилар аввалги ўйинларда фаол иштирок этаётганди. Бу сафар бироз суст бўлгандек. Бу толиқиш билан боғлиқми ёки бошқа сабаби борми?

- Балки шундандир. Ўйинни кўриб чиққанимиздан кейин таҳлил қиламиз. Бироқ уларни ҳам ёмон ўйнади, деб айта олмайман. Сабаби, захирадан майдонга тушган футболчиларимиз аксинча ўйинни кучайтиришди. Улар ўйинга қўшилгач, кўпроқ ҳужумлар қилдик. Вазиётларимиз кўп бўлди. Ёмон ўйнашгани йўқ. Кўнглимиз тўлди, қониқдик.

- Жамоа ғалаба қозона олмаганига нима етмагандир, деб ўйлайсиз?

- Қаердадир омад етмади. Сабаби, кўп ҳужум қилдик, аммо голга айлантира олмадик. Агар ҳеч қандай ҳужум қилмаганимизда камчиликларимиз борлиги ҳақида айтиш мумкин эди. Ҳужумлар қилдик, тўпни назорат қилдик ва якунловчи зарба беришда уларнинг дарвозабони ҳам яхши ҳаракат қилди, омад ҳам келмади ва тўп дарвозага кирмади.

- Таркибда ротациялар кўп бўляяпти. Бу ҳолатга нима дейсиз?

- Илoji борича ички рақобатни кучайтиряпмиз. Ўйин учун охирги кунгача барча футболчиларни кўрмоқдамиз ва якунда ким тайёр бўлса ўшаларни майдонга туширяпмиз. Рақибга қараб ўйин услубимизни ҳам ўзгартираётган пайтлар бўляяпти ва шунда ўз-ўзидан бошқа футболчилар ҳам тушяпти.

- Сўнгги турда сафарда “Хавоканд”га қарши ўйнайсизлар. Ушбу ўйинда ёшларга ҳам имконият берасизми? Масалан, Ҳамидулло Каримов ва шунга ўхшаш...

- Худо хоҳласа, қўлдан келганича имконият берамиз. Шунчаки, енгил қараш керак эмас. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда ёшларимизга ҳам имконият беришга ҳаракат қиламиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг