locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ираола: «Мағлубиятга лойиқ эмас эдик»

«Ливерпуль» бош мураббийи жамоасининг дуранги ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ираола: «Мағлубиятга лойиқ эмас эдик»
ФОТО: Getty images
Англия Премер-лигаси
23.08.2026, Як.
Нюкасл
2
Ливерпул
2

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола АПЛ 1-турида «Ньюкасл» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганидан сўнг учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, биз мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Футболчиларимнинг ҳаракатларини юқори баҳолайман. Ҳали статистикани кўриб чиқмадим, аммо ишонч билан айтишим мумкинки, бизда вазиятлар кўпроқ бўлди ва кўплаб кўрсаткичлар бўйича рақибдан устун келдик. Биринчи бўлимда жарима майдонига кўп бордик, аммо ҳужумларни зарба билан якунлай олмадик. Жарима майдони атрофида тўпни жуда кўп айлантирдик ва вазиятни ортиқча мураккаблаштиришга уриндик.

Бизга шунчаки зарба бериш керак эди. Менимча, захирадан майдонга тушган футболчилар жамоага қўшимча энергия берди. Улар яхшироқ ёки ёмонроқ ўйнаганини билмайман, аммо жамоага ёрдам беришди. Биз ўйнамоқчи бўлган юқори интенсивликдаги футболда барча футболчиларнинг 90 дақиқа давомида бир хил суръатни ушлаб туриши имконсиз. Шунинг учун захирадан майдонга тушадиган футболчиларнинг энергияси биз учун жуда муҳим. Бугун биз айнан шу энергияни олдик», - дея Ираоланинг сўзларидан келтиради BBC нашри.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг