locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ливерпуль» «Ньюкасл»га 90+9-дақиқада гол уриб, дурангга эришди

Ўйинда жами 4 та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Ливерпуль» «Ньюкасл»га 90+9-дақиқада гол уриб, дурангга эришди
ФОТО: Getty images
Англия Премер-лигаси
23.08.2026, Як.
Нюкасл
2
Ливерпул
2

Англия Премьер-лигасининг 2026/27 йилги мавсуми 1-туридан ўрин олган "Ньюкасл Юнайтед" — "Ливерпуль" учрашуви якунланди. Унда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида Энтони Эланга ҳисобни очиб, "Ньюкасл"ни олдинга олиб чиқди.

55-дақиқада Коди Гакпо жавоб голини киритиб, "Ливерпуль" учун ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Орадан уч дақиқа ўтиб, Жо Уиллок "Ньюкасл"нинг иккинчи голини урди — 2:1.

"Ливерпуль" мағлубиятдан учрашувга қўшиб берилган вақтда қутулиб қолди. 90+9-дақиқада Доминик Собослаи пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:2.

АПЛ. 1-тур
Ньюкасл — Ливерпуль 2:2

Голлар: Эланга (5), Уиллок (57) — Гакпо (55), Собослаи (90+9, пенальти).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг