locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Инзаги кетганидан сўнг “Интер”ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Инзаги кетганидан сўнг “Интер”ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

“Интер” клуби бош мураббийи Симоне Инзаги тез орада жамоани тарк этади ва фаолиятини “Ал-Ҳилол”да давом эттиради.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, “Комо”ни бошқариб келаётган испаниялик мутахассис Сеск Фабрегас ва “Марсел” бош мураббийи Роберто Де Зерби Инзаги кетганидан сўнг “Интер”га тайинланиши мумкин.

Манбага кўра, бугун томонлар ўртасида музокаралар бошланади. Таъкидланишича, “нерадзуррилар”га бошқа мутахассислар номзоди ҳам таклиф қилинади. Бироқ Фабрегас ва Де Зерби асосий вариант ҳисобланади.

Маълумот учун, Инзаги 2021 йилдан буён “Интер”ни бошқариб келмоқда. Бу давр ичида у бир марта А Серия чемпиони бўлди, икки марта Италия Кубогида зафар қучди ва уч марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг