locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Интер” сўнгги 13 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Интер” сўнгги 13 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этди
ФОТО: Getty Images

Италия А Сериясининг 34-турида “Интер” ўз майдонида “Рома”га имкониятни бой бериб қўйди (0:1). Шу тариқа, “нерадзурралар” сўнгги учта ўйиннинг барчасида мағлубиятга учради.

Аввалроқ, Симоне Инзаги шогирдлари Италия Кубогида “Милан”га (0:3), ички чемпионатда эса “Болоня”га мағлуб бўлганди (0:1).

Opta нашрининг хабарига кўра, “Интер” 2012-йилнинг февралидан бери биринчи марта кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлди ва рақиблар дарвозасига йўл топа олмади.

Маълумот учун, Италия А Сериясининг 34-туридан сўнг “Наполи” турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Интер” эса 3 очко кам тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг