\"Интер\" \"Барселона\"га қарши баҳс олдидан йўқотишга учради
Photo: gettyimages
Италия А серияси
27.04.2025, Як.
Интер М
0
Рома
1
Италия чемпионатининг 34-турининг марказий ўйинида “Интер” ўз майдонида “Рома”га ютқазиб қўйди. “Интер” мухлислари учун нохуш яна бир хабар бор.
Гап шундаки “Рома”га қарши кечган ўйиннинг 11 дақиқасида Бенжамин Повард оёғини нотўғри қўйиши оқибатида тўпиғидан жароҳат олди. Футболчига тез тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин, у яна майдонда ўйнашга қарор қилди, аммо орадан икки дақиқа ўтиб барибир учрашувни давом эттира олмаслиги маълум бўлди.

“Барселона”га қарши чемпионлар лигаси ярим финали биринчи баҳсига ҳам оз вақт қолмоқда. Агар футболчининг жароҳати жиддий бўлиб чиқса Инзаги олдида муаммо пайдо бўлади ва Поварднинг ўрнига Бессекдан фойдаланиб кўришига мажбур бўлади.
Иброҳим Жалолов
Редактор