«Интер» Аканжи бўйича қарор қабул қилди
Футболчи "Манчестер Сити"да уч йил давомида ўйнаган.
ФОТО: Getty images
"Интер" клуби "Манчестер Сити"дан марказий ҳимоячи Мануэль Аканжини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбанга кўра, "нерадзуррилар" 30 ёшли швейцариялик футболчини маълум шартлар асосида автоматик равишда кучга кирадиган сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олди.
Трансфер А Серия грандига 15 млн еврога тушади. Бунинг ичида бонуслар ҳам қўшилиши мумкин.
Ўз навбатида “Сити” ҳам Аканжини сотиб юборишга тайёр.
Мануэль Аканжи Кристиан Киву жамоаси сафида барча мусобақаларда тўртта ўйин ўтказишга улгурди. Футболчи "Манчестер Сити"да уч йил давомида ўйнаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист