Инсайд. Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоасига қайтди
Футбол
Фарҳод Файзиев
Эксперт
ФОТО: the-AFC.com
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси июнь ойи бошида ЖЧ-2026 саралаши доирасида БАА ва Қатарга қарши ўйинлар ўтказади.
Sports24.uz сайти маълумотига кўра, "Пахтакор" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев мазкур ўйинларга чақирув олади.
Футболчи 2024 йил январь ойида Қатарда ўтган Осиё кубоги доирасида Австралияга қарши баҳсда жиддий жароҳат олиб операция столига ётишга мажбур бўлганди.
2025 йил бошида "Пахтакор"га қайтган Сергеев ҳозирга қадар клуб сафида барча мусобақаларда 13 та учрашувда майдонга тушиб 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.