locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Индзаги: \"Интер\"да \"ПСЖ\" ёки \"Сити\"нинг бюджети йўқ, лекин биз ҳамма билан кураша оламиз\"

Индзаги: "Интер"да "ПСЖ" ёки "Сити"нинг бюджети йўқ, лекин биз ҳамма билан кураша оламиз"
Ф

“Интер” бош мураббийи Симеоне Индзаги жамоасининг бу мавсумдаги имкониятлари ҳақида гапирди.

"Узоқ ва оғир мавсумдан сўнг йигитларга бироз дам беришим керак. Бугун майдонга тушмаган футболчиларга келсак, "Лацио"даги ўйинда уларнинг бирортасини қайтариб оламиз деб ўйламайман.

Биз хотиржамлик ва хурсандчилик билан машғулот ўтказишимиз керак, чунки ташвишланиш ҳеч нарсага олиб келмайди. Одамлар “Интер”нинг таркиби кичик, дейишади, лекин бизда “ПСЖ”, “Манчестер Сити” ёки “Бавария”нинг бюджети йўқ, шунинг учун биз ташкилий жиҳатдан яхшироқ бўлишимиз керак. "Бундай юрак билан биз ҳаммага қарши кураша оламиз", - дея Индзаги сўзларини келтиради Football Italia.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг